Словакиялик гўзал ҳафа бўлди

28 март,2017, 15:05 532

Словакиялик гўзал ҳафа бўлди

АҚШнинг Майами шаҳрида теннис бўйича аёллар ўртасидаги "Miami Open - 2017" халқаро турнирида чорак финалга йўлланма олган теннисчилар аниқланди.

Мукофот жамғармаси 6 993 450 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг тўртинчи босқичда кутилмаган натижа қайд этилди. Чехиялик Люси Шафаржова бош совринга даъвогар бўлган тўртинчи рақам эгаси словакиялик Доминика Цибулковани мусобақадан чиқариб юборди.

Нимчорак финал натижалари қўйидагича бўлди:

Люси Шафаржова (Чехия) — Доминика Цибулкова (Словакия, 4) 7:6 6:1

Каролина Плишкова (Чехия, 2) — Барбора Стрицова (Чехия, 15) 6:1 6:4

Каролина Возняцки (Дания, 12) — Гарбинье Мугуруса (Испания, 6) 7:6 Rt

Анжелика Кербер (Германия, 1) — Риса Одзаки (Япония, Q) 6:2 6:2

Мирьяна Лучич-Барони (Хорватия, 26) — Бетани Маттек-Сэндс (АҚШ, WC) 7:5 6:4

Йоханна Конта (Буюк Британия, 10) — Лара Арруабаррена (Испания) 7:5 6:1

Симона Халеп (Руминия, 3) — Саманта Стосур (Австралия, 14) 4:6 7:5 6:2

Винус Уильямс (АҚШ, 11) — Светлана Кузнецова (Россия, 7) 6:3 7:6

SPORTS.uz