Слуцкий "Челси" футболчиларини ижарага олмоқчи

15 июнь, 09:50 377

Слуцкий

Яқиндагина “Халл Сити” клуби бош мураббийи этиб тайинланган Леонид Слуцкий янги мавсумда жамоага “Челси”нинг бир нечта футболчисини олиб келишни кўзламоқда.

“Чемпионшипда бир жамоадан 4та футболчи ижарага олиш имкониятимиз бор. Балким “Халл” “Челси”нинг бир нечта футболчисини ижарага олиши мумкин. Биз бу борада Абрамовичнинг ўзи билан гаплашиб олдик, аммо бу мутлақ вариант эмас.

Бизга футболчилар керак бўлса, буни тўғри деб биламан. Лекин, ҳозир ҳар бир номзод футболчи ҳақида гапириб ўтиришни истамайман”, - дейди россиялик мутахассис.