Слуцкий ўзини Гагаринга қиёслади

“Халл Сити” клуби бош мураббийи Леонид Слуцкий Чемпионшипнинг “Астон Вилла”га қарши дастлабки баҳсидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен учун қизиқарли ва ҳаяжонли дамлар жуда яқин. Бу мен ҳар куни ўйлайдиган жиддий саргузашт. Бизни жуда оғир старт кутиб турибди, аммо биз тайёрмиз.

Олдимда жиддий масъулият турибди. Боиси, мени клуб раҳбарияти, мухлислар, қолаверса ватандошларим қўллаб-қувватлаб туришибди ва менга улкан ишонч билдиришмоқда. Улар учун мен ҳудди Юрий Гагаринман. Мен Англия футболида фаолият олиб бораётган биринчи мутахассисман ва бу мен учун жуда муҳим ҳисобланади.

Мавсум олдидан мен  кўплаб ижобий ишларни амалга оширдим. Мен ўз футболчиларимга ишонаман, улар эса менинг кўрсатмаларимга ишонишади. Умид қиламанки, биз албатта ижобий натижалар қайд эта оламиз”, - дейди россиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионшипнинг дастлаби туридан ўрин олган “Астон Вилла” ҳамда “Халл Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс 5 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!