Слуцкий қайси рус футболчилари Англияда ўйнай олишини айтди

13 июнь,2017, 10:05 410

Слуцкий қайси рус футболчилари Англияда ўйнай олишини айтди

Яқиндагина Англиянинг “Халл Сити” клубига бош мураббий этиб тайинланган Леонид Слуцкий айни дамда қайси рус футболчилари туманли альбионда тўп сура олиши ҳақида айтиб ўтди.

Инглиз клубига бош бўлган биринчи рус мураббийининг сўзларига кўра Олег Шатов, Фёдор Смолов, Артём Дзюба, Александр Головин ва Игорь Акинфеев каби футболчилар бемалол Англияда тўп сура олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Головинга Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.