Смоллинг: Ибрагимовичнинг “МЮ”да қолишини барчамиз ҳохлаймиз

“Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Крис Смоллинг 35 ёшли жамоадоши Златан Ибрагимовичнинг жамоада қолишини жуда ҳам ҳохлаётганини билдириб ўтди.

“Мен Златаннинг “МЮ”да қолишини истайман. Чунки, у жамоага катта фойда келтирмоқда, кўплаб голлар урмоқда. Табиийки бунга ўзингиз гувоҳ бўляпсиз. Агар биз бундай савиядаги футболчини ўзимизда олиб қола олсак, ўйлайманки бундан жамоанинг барча аъзолари ҳурсанд бўлишади.

У яна қанча ўйнамоқчи буни билмайман. Аммо, Ибрагимович учун ёшнинг аҳамияти муҳим эмас. Назаримда у бу мавсум барчамиздан кўпроқ куч сарфламоқда”, - дейди Смоллинг Mirror нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, яқин кунларда Ибрагимовичнинг "МЮ"даги тақдирига ойдинлик киритилиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!