Смольников: Роналду – зўрларнинг зўри

15 июнь,2017, 15:17 479

Смольников: Роналду – зўрларнинг зўри

Россия терма жамоаси ҳимоячиси Игорь Смольников ўзининг яқинда сторт оладиган Конфедерациялар кубоги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. У Мексика ва Португалия терма жамоалари кучли эканлиги ва Криштиану Роналду энг зўр футболчи эканлиги ҳақида гапирди.

- Мексика ва Португалия терма жамоалари ҳақида нималар дея оласиз?

- Португалия ва Мексика анча кучли рақиблар ҳисобланишади деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинга юқори масьулият билан ёндошишимиз лозим.

- Мексика терма жамоаси форварди Чичарито ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳар ҳолда унга қарши майдонга тушишингизга тўғри келади.

-  У яхши футболчи.

- Криштиану Роналду ҳақида нима дейсиз?

- У зўрларнинг зўри.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси мусобақанинг “А” гуруҳида Янги Зелландия, Португалия ва Мексика терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.