Смородин кўрикдан ўтаётган "Черноморец" клуби Туркманистон жамоасига мағлуб бўлди

Ўтган мавсумни Фарғонанинг “Нефтчи” клубида ўтказган Сергей Смородин Украинанинг “Черноморец” клубида кўрикдан ўтаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

Бугун украиналиклар Туркманистоннинг “Шагадам” клубига қарши назорат баҳсида майдонга тушди ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Сергей Смородин

Ушбу баҳсда ҳамюртимиз 70-дақиқада захирадан майдонга туширилди ва ўйин сўнггига қадар дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.

Қайд этиш лозим, 22 ёшли дарвозабоннинг украиналиклар сафида қолиши яқин кунлар ичида ҳал бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!