Снейдер фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин

21 июнь,2017, 12:53 243

Снейдер фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин

Туркиянинг “Галатасарой” клуби ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер фаолиятини АҚШ чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sporx нашри маълум қилди.

Юқоридани манбаанинг ёзишича, 33 ёшли голландиялик футболчининг хизматларига МЛСда иштирок этувчи "Монреаль Импакт" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унинг трансфер нархи эса 7,5 млн еврони ташкил этиши айтилмоқда. Айтиш керакки, Снейдернинг турк клуби билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Галатасарой” Снейдерни “Зенит”га 4-5 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Уэсли жорий мавсум Туркия чемпионатида 28та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.