Снейдер туғилган кунида рекорд ўрнатди

10 июнь, 02:29 311

Снейдер туғилган кунида рекорд ўрнатди

Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер Люксембургга қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди. Бу унинг терма жамоадаги 130-ўйини бўлди ва бу борада энг кўп ўйин ўтказган Эдвин ван дер Сарни(129 та ўйин) ортда қолдирди.

Қайд этиш жоиз, бугун 33 ёшни қарши олган Снейдер гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Снейдер терма жамоадаги дебютини 2003 йилнинг 30 апрелида Португалияга қарши ўйинда ўтказган. Уэсли терма сафида 2004 йилги Европа чемпионарид бронза, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида эса кумуш, 2014 йил Бразилия майдонларида ўтган мундиалда эса бронза медалини қўлга киритган.