Снейдер ван дер Сарнинг рекордини такрорлади

5 июнь, 10:22 283

Снейдер ван дер Сарнинг рекордини такрорлади

Кеча Голландия терма жамоаси Кот-Д’Ивуар термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказгани ҳақида маълумот берган эдик.

Учрашувнинг 70-дақиқасида Уэсли Снейдер заҳирадан майдонга туширилди. Эътиборлиси, бу унинг “учар голландлар” сафидаги 130-ўйини эди. Шу тариқа у бу борада рекордчи бўлган Эдвин ван дер Сарнинг рекордини такрорлашга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Снейдер терма жамоадаги дебютини 2003 йилнинг 30 апрелида Португалияга қарши ўйинда ўтказган. Уесли терма сафида 2004 йилги Европа чемпионарид бронза, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида эса кумуш, 2014 йил Бразилия майдонларида ўтган мундиалда эса бронза медалини қўлга киритган.