Снейдер янги жамоасида нечанчи рақам остида ўйнаши маълум бўлди

Голландиялик ярим ҳимоячи Уэсли Снейдер расман Франциянинг “Ницца” жамоаси футболчисига айланди. 33 ёшли футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтди ва жамоа билан шартнома имзолади.

Томонлар қанча муддатга мўлжалланган келишувга эришгани расман ма`лум қилинмади. Снейдер янги жамоаси сафида 10-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Илгарироқ, Снейдер 2013 йилдан буён тўп суриб келаётган “Галатасарой” жамоаси билан шартномасини бекор қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!