Снейдерга 2008 йилги Голландия термаси кўпроқ ёқар экан

Голландия терма жамоаси  ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер “лолалар юрти” термаси таркибида энг кўп майдонга тушган футболчи бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Снейдер УEФА расмий сайтига берган интервьюсида ушбу рекорд ва бошқа бир нечта қизиқарли саволларга ҳам жавоб қайтарди.

“131 ўйин – албатта катта натижа. Эдвин ван дер Сар 130 та ўйин ўйин ўтказган. Бироқ у дарвозабон бўлган. Асосий дарвозабонлар одатда жуда ҳам кам ўйинларни ўтказиб юборишади ва уларнинг фаолияти бир текис давом этади. Умид қиламанки, менинг рекордим хали узоқ вақт туради.

Мен бор давримдаги энг яхши Голландия термаси? Биз энг яхши ўйинимизни Евро-2008 да намойиш этганимз. 2010 йилги мундиалда у қадар яхши ўйин намойиш этмадик. Шундай бўлсада, натижа ажойиб бўлди. Финалдаги мағлубият эса мени хайрон қолдирмаган”, – деб айтиб ўтди Снейдер.

Маълумот учун, 2008 йилги Европа Чемпионатида Марко ван Бастен бошлиқ Голландия термаси чорак финалда Россия терма жамоасига имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!