Снейдерга Испаниядан таклифлар бўлмоқда

9 июнь,2017, 12:00 407

Снейдерга Испаниядан таклифлар бўлмоқда

Туркиянинг “Галатасарой” клуби ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

El Gol Digital нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчига “Севилья” ва “Валенсия” клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роберто Манчини Снейдерни “Зенит”га таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг трансфери таҳминан 4-5 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, голландиялик футболчи “Галатасарой” клуби сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Снейдер якунланган мавсум Туркия суперлигасининг 28та турида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 15та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Снейдер "Зенит" билан шартнома имзолашга яқин турибди 

Манчини Снейдерни "Зенит"га таклиф қилмоқчи