Снейдернинг Голландия термасидаги хайрлашув ўйини 6 сентябрда бўлади

“Реал” ва “Интер” жамоалари собиқ ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер сентябр ойида терма жамоа сафидаги хайрлашув ўйинини ўтказади.

Аниқроғи, “учар голландлар” 6 сентябр санасида Перу терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказишади. Амстердамдаги “Йохан Кройф Арена” стадионида кечадиган баҳс Снейдернинг терма жамоадаги 134-ўйини бўлади.

Маълумот учун, бугунги кунда Қатарнинг “Ал-Гарафа” клубида фаолият олиб бораётган Снейдер 2003 йил Голландия терма жамоаси сафида дебют қилган. Хавбек 2010 йилги ЖЧда кумуш, 2014 йилги мундиалда ва 2004 йилги қитъа биринчилигида эса бронза медалини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!