Соареш "Барселона"га ўтиб, Серхио Робертонинг "савоби"ни олиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзига янги ҳимоячи қидиришда давом этмоқда. The Telegraph нашрининг маълум қилишича “кўк-анор ранглилар” Англиянинг “Саутгемптон” клуби ҳимоячиси Седрик Соарешни ўз сафига қўшиб олишлари мумкин.

Айтиш керакки “Барселона” ҳамон Дани Алвешнинг ўрнини боса оладиган ҳимоячи топа олишмаяпти. Тарқатилган хабарларга кўра каталонияликлар ёзги трансфер даврида 25 ёшли португалиялик футболчини сотиб олишга уриниб қўришади.

Маълумот учун, Соареш ушбу мавсум “Саутгемптон” таркибида 21та учрашувда иштирок этган ва шерикларига 1та голли узатма оширишга мувоффақ бўлган. Унинг инглиз жамоаси билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Роберто ўнг қанот ҳимоясида ўзини ноқулай ҳис қилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!