Собиқ "Бунёдкор"чи "Барселона" мухлисларини алдади (фото+видео)

"Барселона" жамоаси собиқ футболчиси Ривалдо Каталония суперклубининг ўқув-машғулот базасида бўлди ва ўзига ҳос ўртоқлик ўйинида иштирок этди.
Ўйинда бевосита мухлислар иштирок этишди. Ривалдо эса уни таниб қолмасликлари учун ўзининг ташқи кўринишига бироз ўзгартириш киритган ҳолда майдонга тушди. 
Ўйин давомида 44 ёшли бразилиялик футбол юлдузи ўзининг маҳоратини ишга солди ва якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ривалдо ўзининг ташқи кўринишини ошкор қилганда мухлислар уни қарсаклар билан қарши олишди.

Эслатиб ўтамиз, Ривалдо фаолияти давомида Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасида ҳам тўп сурган.

Қуйида Ривалдо иштирокидаги видеороликни  томоша қилишингиз мумкин. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!