Собиқ "Бунёдкор"чи ўз вақтида "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин бўлгани ҳақида айтиб ўтди

14 ноябрь,2017, 16:37 540

Собиқ

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ривалдо “Барселона”да ўйнаб юрган чоғларида “Манчестер Юнайтед” клубидан жиддий қизиқиш бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

“Барселона”далик пайтимда клуб мени Англияга сотиб юбормоқчи эканлиги ҳақида жуда кўп гап-сўзлар бўлган. Аммо, шахсан менда бундай имконият бўлмаган. Ўша пайтларда Барселонадаги барча газеталарда агентлар менинг вакилларим билан учрашишгани ҳақида хабарлар чоп этилган. “Манчестер Юнайтед”нинг менга қизиқиш билдиргани қанчалик тўғри буни билмайман.

1999 йилда барча мени дунёнинг энг яхши футболчиси деб тан олди ва бу мен учун жуда муҳим эди. Мен футболга камбағал бир оиладан кириб келдим ва кейинчалик дунёнинг энг яхши футболчиси бўлдим, бу ажойиб эди”, - дейди Ривалдо.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.