Собиқ “Реал” бош мураббийи “Барселона”нинг омадсизликлари сабаби нимада эканлигини айтди

20 апрель,2017, 15:26 883

Собиқ “Реал” бош мураббийи “Барселона”нинг омадсизликлари сабаби нимада эканлигини айтди

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Бернд Шустер “Барселона”нинг айни дамдаги ҳолатига изоҳ бериб ўтди. Германиялик мутахассиснинг сўзларига кўра нотўғри трансфер сиёсати каталонияликларнинг омадсизликларига сабаб бўлмоқда.

“Ювентус” ҳимояда ўта тартибли ўйин намойиш этади. Бундай жамоага 3та гол уриш жуда қийин. Туринликларни айни дамда “Атлетико”га қиёслаш мумкин.

“Барселона” масаласига келадиган бўлсак, улар энг аввало трансфр сиёсатида хатога йўл қўйишди ва шунинг эвазига ҳозир омадсизликларни бошдан кечирмоқда”, - дейди Шустер AS нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” кеча ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилди ва икки ўйин натижасига кўра Чемпионлар лигасидаги иштирокини тўхтатди.

Кун видеоси: "Ювентус" футболчилари Мессининг футболкасини талашишмоқда (видео)

Дани Алвеш: “Барселона”нинг омадсизлигини кўриш мен учун оғир