“Сўғдиёна” – “Бунёдкор”. Видеопревью

6 август,2017, 00:10 287

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор”. Видеопревью

 

6 август, якшанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 16-тури доирасидаги учрашувини Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши ўтказади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн олтинчи тўқнашуви сифатида тарихда қолади. Бунгача ўтказилган ўн беш ўйиннинг 14тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Битта учрашувда эса жиззахликлар ғолиб чиқишган. Тўплар фарқи – 38:3(!).

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари ҳақида гап кетганда Сервер Жепаров, Ривалдо ва Олександр Пишурни эслаб ўтиш даркор. Бу икки футболчи жиззахликлар дарвозасига тўрттадан гол йўллашган. Эътиборлиси, Ривалдонинг тўрт голи бир ўйинга тўғри келади.

Яна ҳам аҳамиятлиси бразилиялик футбол афсунгари ўз “ПОКЕР”ини 17 дақиқа ичида нишонлаган. Ўзаро ўйинлардаги “Сўғдиёна”нинг голларига Артурос Фоменко ва Жасур Ҳакимов (2та) муаллифлик қилишган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.