“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”: Ўзаро ўйинларда устунлик жиззахликлар томонида

 

19 ноябрь куни  “Қўқон-1912” жамоаси Олий лига 29-тур доирасида Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлади. Қўқонликлар матбуот хизмати навбатдаги рақиб билан бўлган ўйинлардаги статистик маълумотларни тақдим қилди.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар Олий лига доирасида 21 марта ўзаро майдонга тушишган. Учрашувларнинг 10 тасида жиззахликлар ғалаба қозонишган. Еттита ўйинда қўқонликлар қўли баланд келган. Тўртта баҳсда ғолиб номи аниқланганман. Тўплар нисбати – 35-26, “Сўғдиёна” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда “Сўғдиёна” 34 очкони қўлга киритган бўлса, “Қўқон-1912”нинг бу борадаги кўрсаткичи 25 очкони ташкил этади.

 Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:

29.10.2016 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

26.06.2015 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1

14.09.2002 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0

10.05.2000 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 3:2

25.09.1999 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1

Ҳакамлар

19 ноябрь куни Жиззахда бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашуви Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига топширилди.

Олий лига, 29-тур

“Сўғдиёна” (Жиззах) – “Қўқон-1912” (Қўқон)

Ҳакамлар: А. Рисқуллаев (Тошкент), Т. Гайнуллин (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент).

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Ш. Ражабов

Бошланиш вақтлари

Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс якшанба куни соат 14:00да бошланади. Ўринбосарлар ўйини эса шанба куни соат 14:00да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!