"Сўғдиёна" - "Шўртан". ПРЕВЬЮ

16 май, 20:01 217


Олий лиганинг 11-турида "Сўғдиёна" клуби Ғузорнинг "Шўртан" клуби билан куч синашади, дея "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Шўртан» (Ғузор)
18  май 2017 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи: А. Хаматов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров

“Сўғдиёна” ҳамда “Шўртан” клублари олий лигада шу кунгача 16 бор куч синашишган. “Шўртан” ҳисобида 9 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 5та ғалаба мавжуд, 2та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида кичик устунлик ғузорликлар томонида: 25:17. “Шўртан” 29, “Сўғдиёна” ўзаро ўйинларда 17 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 3:1, “Шўртан”нинг энг йирик муваффақияти эса 3:0. 

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар: 
26.09.2016«Сўғдиёна» - «Шўртан»0:2
08..08.2015 «Сўғдиёна» - «Шўртан» 0:2
23.10.2013 «Сўғдиёна» - «Шўртан» 3:1
30.07.2011 «Сўғдиёна» - «Шўртан» 2:3
24.10.2009 «Сўғдиёна» - «Шўртан» 0:0
08.11.2008 «Сўғдиёна» - «Шўртан» 2:1
08.04.2006 «Сўғдиёна» - «Шўртан» 0:0
18.06.2005 «Сўғдиёна» - «Шўртан» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 8та ўйиндан 3тасида “Сўғдиёна”, 3 тасида “Шўртан” ғалаба қозонган. Иккита учрашув дуранг натижаси билан тугаган.