“Сўғдиёна” АГМКга қарши тайёргарликни давом эттирмоқда

 

Суперлига 9-турида “Сўғдиёна” сафарда “Насаф”га қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Айни кунларда эса жамоа АГМКга қарши машғулотлар ўтказмоқда.

Машғулотлар жамоа жисмоний мураббийи Августин Чирита қўл остида янгича услубда ва қизиқарли ўтаяпти. Дарвозабонлар Дилшод Хамроев ва Ширинбой Абдуллаевларни Игорь Михайлов ўйинга тайёрламоқда.

Жамоа бош мураббийи Сергей Лушчан АГМК билан ўйин учун тактик машғулотларга эътиборини қаратган. Шунингдек ўринбосарлар жамоаси футболчилари ҳам машғулотларга жалб қилинган.

Бугун асосий таркиб жамоаси АГМКга қарши баҳс олиб бориш учун Тошкентга етиб келади. Ёшлар лигаси баҳси эса бугун соат 16:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!