“Сўғдиёна” “Бухоро” га қарши тайёргарликни бошлади

 

Олий лиганинг 14-турида “Сўғдиёна” сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Бугун эрталаб жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳига етиб келди ва машғулотларни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа ярим ҳимоячиси Алишер Махмудов жароҳити сабаб “Қўқон-1912” билан баҳсни ўтказиб юборди. Шунингдек, “Қўқон-1912” га қарши баҳсда ҳимоячи Сардор Қулматов ва жамоа сардори Санжар Рашидов майдондан четлатилган эди. Улар “Бухоро”га қарши ўйинни ўтказиб юборадилар. Жамоа икки маҳал машғулотни олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 15-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Бухоро” ни қабул қилади. Баҳс “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!