“Сўғдиёна” “Динамо” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

2 июнь,2017, 15:05 212

“Сўғдиёна” “Динамо” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

 

Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси қисқа муддатли таътилга чиқди. Жамоа 4 июнь куни “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилади. 13-тур баҳсига ҳам айнан шу кундан тайёргарлик бошланади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жамоа мураббийлар штаби ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида ва 13-тур баҳсига пухта тайёргарлик кўриш учун Самарқанднинг “Динамо” клуби билан ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Ушбу беллашув 9 июнь куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жиззахликлар 13-турда ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Ўйин “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.