“Сўғдиёна” “Навбаҳор”га қарши тайёргарликни бугундан бошлайди

Олий лиганинг 27-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Икки кунлик тананаффусдан сўнг жиззахликлар бугун “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилади ва навбатдаги турдаги рақиби “Навбаҳор”га қарши тайёргарликни бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, клуб 8 ноябрь куни Наманганда “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!