“Сўғдиёна” “Нефтчи ” га қарши тайёргарликни бошлади.

18 апрель, 21:15 265

“Сўғдиёна” “Нефтчи ” га қарши тайёргарликни бошлади.

Маълумки,олий   лиганинг 7- турида жамоамиз ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилади. Жамоа аъзолари “Қизилқум” билан баҳсдан сўнг бугун “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилди ва навбатдаги рақиб “Нефтчи”га қарши тайёргарликни бошлаб юборди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. . Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа икки маҳал машғулот олиб бориб,унда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга  қаратилган. 


Ёшлар лигаси ўйини 21 апрель куни соат 16:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида,асосий таркиб ўйини эса 22 апрель куни соат 18:00 да бўлиб ўтади. Фарғоналиклар билан бўладиган баҳсни ФИФА  рефериси Шерзод Қосимов бошқариб боради.