“Сўғдиёна” “Нефтчи”га қарши сўнгги 5 учрашувнинг 3 тасида зафар қучган

19 апрель,2017, 18:17 420

“Сўғдиёна” “Нефтчи”га қарши сўнгги 5 учрашувнинг 3 тасида зафар қучган

 

Олий лиганинг 7-турида “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида “Нефтчи” жамоасини қабул қилади. Қуйида мазкур рақибларнинг ўзаро баҳсларга доир статистик маълумотлари билан танишинг. Бу ҳақда “Нефтчи” матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” олий лигада 42 бора тўқнаш келишган. Шулардан 27тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган, 7та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 8 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 90:32 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 89 очкони, “Сўғдиёна” эса 30 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг “Нефтчи” устидан қозонган йирик ғалабаси – 2:0. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда жиззахликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг.

Ўтган йили Фарғона ва Жиззаҳда  бўлиб ўтган беллашувларда Даврон Файзиев шогирдлари кичик ҳисобда ғалабага эришишган.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги етти учрашув:

26.08.2016 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:0

12.09.2015 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:1

21.05.2014 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:0

13.04.2013 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 2:1

23.04.2011 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:2

25.06.2009 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 0:3

08.08.2008 «Сўғдиёна» – «Нефтчи» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида Фарғона клубини 5 марта мағлуб этган. Беш марта дуранг қайд этилган. “Нефтчи” сафарда “Сўғдиёна”ни 9 бор мағлуб этиб қайтган.

Эслатиб ўтамиз, баҳс 22 апрель бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:00га белгиланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.