“Сўғдиёна” “Қизилқум”га қарши тайёргарликни бошлади

11 апрель,2017, 12:27 308

“Сўғдиёна” “Қизилқум”га қарши тайёргарликни бошлади

 

Олий лиганинг 5-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Обод”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жиззахликлар ўйиндан сўнг қисқа муддатли таътилга чиққанди. Бу ҳақда клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Даврон Файзиев шогирдлари кеча “Сўғдиёна ” қароргоҳида йиғилди. Жамоа олий лиганинг 6-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Қизилқум”га қарши баҳсга тайёргарликни бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 15 апрель куни соат 18:00 да Навойнинг “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида бўлиб ўтади. Ўринбосарлар баҳси эса 14 апрель куни соат 16:00 да старт олади.