“Сўғдиёна” Тошкентдаги йиғинни якунлади

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда олиб бораётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бугун пойтахтдаги йиғинни якунлаб, Жиззахга қайтиб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур йиғин давомида Александр Мочинов бошчилигидаги мураббийлар штаби бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказди. Футболчиларни кўрикдан ўтказиш мақсадида мураббийлар штаби бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. “Сўғдиёна” Тошкентдаги йиғин давомида “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Сурхон” ва Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби билан назорат учрашувларини ўтказди.

Хабарда айтилишича, Александр Мочинов бугун жамоага қисқа муддатли таътил эълон қилди ва 24 февраль куни жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилиб, Супер лиганинг илк турдаги рақиби “Пахтакор” га қарши баҳсга тайёргарликни давом эттиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!