"Сўғдиёна" аъзолари пахта йиғим-теримига чиқишди (фото)

Пахта – бизнинг миллий бойлигимиз. Пахта – бизнинг миллий ғуруримиз, оримиз. Ўз навбатида пахта халқимизнинг турмуш фаровонлиги, мамлакатимизнинг юксалиши ва тараққиётининг ўзига хос муҳим манбаларидан бири ҳисобланади.

Айни кунларда пахта йиғим-терим мавсуми ҳар бир юртдошимиздан жараёндаги дахлдорлик туйғуси, масъуллик ҳиссини тақозо этади. Пахта мавсумидаги фаоллик ва фидойилик ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз ва масъулиятимиздир.

Бундан “Сўғдиёна” ПФК  аъзолари ҳам ушбу жараёнга бефарқ қараб тургани йўқ.

Тақвимдаги танаффус сабабли бугун Жиззах вилоят Футбол Федерацияси ҳамда “Сўғдиёна” ПФК  аъзолари билан биргаликда пахта йиғим-терим ишларида қатнашди. Бу ҳақда Жиззах клуби расмий сайти хабар бериб ўтди.

Ушбу хашарда “Сўғдиёна” ПФК раҳбарияти,ходимлари,мураббийлари, футболчилари ҳамда “Сўғдиёна” стадиони ҳодимлари фаол иштирок этишди ва ватанимиз ҳирмонига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Фото: "Сўғдиёна"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!