“Сўғдиёна” эртага Тошкентга йўл олади

Аввал маълум қилганимиздек, "Сўғдиёна" иккинчи даврага тайёргарликнинг биринчи қисмини Зомин тоғ ёнбағирларида ўтказди. Тайёргарликнинг иккинчи босқичи Жиззахда ташкил этилди. Куни кеча ўртоқлик учрашуви мақомида ўтган "вилоят дербиси"да жамоа  6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва “Зомин”га хеч қандай имконият қолдирмади.
 
Иккинчи даврага тайёргарлик давом этади ва эртага Диёр Файзиев бошчилигида жамоа Тошкентга йўл олади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентда "Сўғдиёна" бир нечта ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган. 23 июль куни жамоа “Нефтчи” га қарши баҳс олиб борса, 26 июльда “Шўртан”га қарши майдонга тушади. Эртага “Нефтчи” билан кечадиган баҳс соат 18:00да “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!