“Сўғдиёна” жамоасининг умумий статистикаси

Олий лига 2017 йилги мавсуми ўз ниҳоясига етди ва ендиликда тарихга айланди. “Сўғдиёна”нинг бу мавсум учун сарҳисобини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу мавсумда Сардор Эминов, Азамат Исроилов, Ихтиёр Тошпўлатов, Сардор Қулматов, Санжар Рашидов майдонда энг кўп вақт майдонда ўтказишдилар. “Сўғдиёна” мураббийлар штаби бу йил 29 нафар футболчини майдонга тушуришди. Улардан Ғулом Урунов, Достон Абдураҳмонов, Cунатилла Мамадалиев, Шохрух Эшбўтаев, Рустам Аъзамов, Сарвар Каримов, Омон- биик Ҳалилов, Улуғбек Худойбердиев биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этдилар.

Сардор Эминов 1 та, Азамат Исроилов 2 та, Шохрух Достонов 1 та, Иззатилла Абдуллаев 2 та, Сухроб Қобилов 1 та, Достон Абдураҳмонов 1 та, Умиджон Қодиров 2 та, Сунатилла Мамадалиев 1 та, Отабек Валижонов 1 та, Ғулом Урунов 1 та, Ихтиёр Тошпўлатов 5 та  ва жамоа сардори Санжар Рашидов 14 та гол киритишга муваффақ бўлдилар. Санжар Рашидов 14 та гол билан чемпионат тўпўрарлар сафида 5 ўринни эгаллади.

Жамоа жами бўлиб 33 та гол киритишга муваффақ бўлди. "Сўғдиёна" футболчилари 17 бор ўз майдонларида рақиб дарвозаларини ишғол қилган бўлса, 16 таси сафарда киритилган. 7 та гол пенальтидан киритилган. Ўтказилган голлар сони 51 та. Гол ўтказилмаган ўйинлар сони 6 та. Гол урилмаган учрашувлар сони 11 тани ташкил этади. Ушбу мавсумда автоголлар қайд этилмади.

“Сўғдиёна” бу масумда “Машъал”га қарши баҳсда йирик ҳисобда ғалаба қозонган (3:0). Энг йирик ҳисобда мағлубиятни “Насаф” ва “Локомотив”дан қабул қилган (0:4).

Жамоага 51 бор сариқ карточкалар кўрсатилган. Қизил карточка эса 8 марта кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!