“Сўғдиёна” клуби устози Сергей Лушчан уч футболчига жавоб бериб юборди

“Сўғдиёна”ни Сергей Иванович Лушчан қабул қилиб олгандан сўнг жамоада бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Шу қаторда жамоа таркибида ҳам ўзгаришлар рўй берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Насаф” жамоасига қарши баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” уч нафар футболчи билан хайрлашишга қарор қилди. Улар Дониёр Одилов, Жахонгир Абдумўминов ва Алишер Зиявуддиновдир. Сергей Лушчан бу ҳақида АГМК жамоасига қарши бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!