“Сўғдиёна” нинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси - Шохрух Достонов

5 апрель,2017, 16:19 327

“Сўғдиёна” нинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси - Шохрух Достонов

 

Хабарингиз бор, 3 апрель куни жамоа мухлислари клубнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида “Сўғдиёна”нинг март ойидаги энг яхши ўйинчисига овоз бериш жараёнига старт берилган эди. 

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу жараён 3 апрелдан 5 апрелгача овоз бериш жараёни давом этди. Унга кўра, 54% билан жамоа ҳужумчиси Шохрух Достонов энг кўп овоз тўплади.

“Машъал” жамоасидан келиб қўшилган ҳужумчи жамоага керакли бўлган ғалабани “Олмалиқ”қа қарши баҳсда охирги дақиқаларда муҳим голни Акбар Тўраев дарвозасига киритган эди. 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.