“Сўғдиёна” олий лигада 585 ўйин ўтказиш арафасида

Олий лиганинг 21-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилади. Бу баҳс “Сўғдиёна” нинг олий лигадаги 585 ўйини бўлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи давра 6-турида “Сўғдиёна” Навоийда “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу беллашувда жамоа сардори Санжар Рашидов ўйиннинг 27-дақиқасида стандарт вазиятдан гол киритган. Учрашувнинг 52-дақиқасида ҳакам томонидан пенальтидан Шукурали Пўлатов самарали фойдаланди ва натижада ўйин 1:1 ҳисобида якунига етганди.

“Сўғдиёна” ўтган турда “Обод”ни сафарда енган бўлса, “Қизилқум” ўз ўйида “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмади ва 3:3 ҳисобида ўйин якунида етган. “Қизилқум” 25 очко билан турнир жадвалида 11-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 21 очко билан 13-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ В.КОВАЛЕНКО БОШҚАРАДИ

“Сўғдиёна” (Жиззах) - “Қизилқум” (Навоий) ўйинини В. Коваленко бошқаради. Унга қанотларда А. Снетков (Тошкент вил) ва С. Еремеев (Тошкент) ёрдам беради. Заҳирадаги ҳакам Р. Абдувоҳидов(Қарши).

Тасодифни қарангки,биринчи даврада айнан ушбу икки жамоа ўртасидаги қарама-қаршиликни айнан В. Коваленко бошқарган.

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Қизилқум” клублари олий лигада шу кунгача 27 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 7 та, “Қизилқум” эса 14 та ғалаба мавжуд. 6 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар фарқида устунлик “Қизилқум” томонида: -11:11. “Сўғдиёна” 27, “Қизилқум” ўзаро ўйинларда 48 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 4:1, “Қизилқум”нинг энг йирик муваффақияти ҳам 4:1.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

01.07.2016 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:1
02.08.2015 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 4:1
07.11.2014 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:0
17.08.2013 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:1
19.08.2011 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
19.08.2009 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:1
10.05.2008 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0
29.08.2006 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:2
12.06.2005 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 0:0
03.05.2004 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0
22.06.2002 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:2
01.10.2001 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 1:0
01.07.2000 «Сўғдиёна» - «Қизилқум» 2:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 13 та ўйиндан 7 тасида “Сўғдиёна”, 4 тасида “Қизилқум” ғалаба қозонган. 2 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 15 сентябрь куни соат 16:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 16 сентябрь куни 18:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

ЖАМОА ТЎПЎРАРЛАРИ.

“Сўғдиёна” жамоа сардори Санжар Рашидов чемпионат тўпўрарлар рўйхатида 2 ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 11 та гол бор. Жамоа ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобида эса 5 та гол бор. Азамат Исроилов, Сардор Эминов, Сарвар Жўраев ҳисобида 1 тадан гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!