“Сўғдиёна” ўз майдонида “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади

Ҳозиргина Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида Олий Лига 16-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” ўйини ўз ниҳоясига етди.

Қўполликлар ва асабийликка бой тарзда ўтган ўйинда ҳисоб очилмади. Жумладан учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев футболчиларга 4 бор сариқ карточка кўрсатди.

Учрашув сўнггида эса “қалдиргўчлар” футболчиси Давронбек Умиров иккинчи огоҳлантиришни олди ва майдондан четлатилди.

Шу тариқа, ҳар иккала жамоа 1 очкони “бўлишиб олишди”.

6 август (якшанба)

Олий Лига. 16-тур

19:00. “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” 0:0 #Тугади

“Сўғдиёна”: 16. Музаффар Абдуллаев, 2. Сардор Кулматов, 4. Элёр Орифов, 14. Ғайрат Умиров(Сарваржон Жўраев) 15. Иззатилла Абдуллаев, 17. Ихтиёр Тошпўлатов, 18. Қаҳрамон Баҳодиров(Азамат Исроилов), 47. Шерзод Жалилов 55. Сардор Кахаров, 77. Сардорбек Эминов, 92. Умиджон Қодиров.

Захира: 99.Ширинбой Абдуллаев  8.Суҳроб Қобилов 10.Алишер Маҳмудов 11.Шоҳрух Достонов 27.Отабек Валижонов 

"Бунёдкор": 1.Муроджон Зуҳуров (С) 3.Исломжон Қобилов 4.Акрамжон Комилов 6.Анвар Ғофуров 8.Жовлон Иброҳимов(Вохид Шодиев) 11.Вадим Чемиртан(9. Шаҳзодбек Нупматов) 17.Достонбек Ҳамдамов 21.Дилшодбек Аҳмадалиев 23.Шоҳрух Гадоев(Фарруҳ Икромов) 28.Давронбек Умиров 29.Отабек Шукуров

Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 19.Нурилло Тўхтасинов 30.Хуршид Ғиёсов 77.Шохруз Норхонов.

Огоҳлантиришлар: Достон Хамдамов, Элёп Орифов, Давронбек Умиров, Шаҳзодбек Нурматов

Четлатиш: Давронбек Умиров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!