“Сўғдиёна” ўз қароргоҳида “Қизилқум”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Олий лиганинг 20-тур бахсида “Сўғдиёна” сафарда  “Обод”ни 4:2ҳисобида мағлуб этган эди. Шу куни мураббийлар штаби жамоа вакилларига қисқа муддатли таътил берган эди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, кеча жиззахликлар ўз қароргоҳига йиғилишди ва чемпионатнинг 21-тур доирасидаги рақиби “Қизилқум” га қарши тайёргарликни бошлади.

Эслатиб ўтамиз,»Қизилқум»га қарши баҳс 16 сентябрь куни “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!