"Сўғдиёна" сафига "Нефтчи" ўйинчилари келиб қўшилди

“Сўғдиёна” мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда. Жамоа Александр Мочинов бошчилигида икки маҳал машғулотларни олиб бормоқда, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мураббийлар штаби ўйин сифатини ошириш ва жамоага янги келиб қўшилаётган футболчиларни синовдан ўтказиш мақсадида “Бунёдкор” жамоаси билан ўртоқ ўйинини ўтказишни келишиб олишди.

“Қалдирғочлар”га қарши баҳс 3 февраль куни “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Жамоа ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришни давом эттирмоқда.Жамоа таркибига “Нефтчи” жамоасидаги ўйинлари билан яхши таниш бўлган Мансур Саидов ва Шерзод Хакимовлар ҳозирда жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Шунингдек , ўз вақтида Испаниянинг “Депортиво Ла-Корунья” жамоасида ҳаракат қилган ва Азарбайжон ,Россия клубларида ҳам фаолият олиб борган, Россия ёшлар терма жамоасида тўп сурган Аркадий Галперен Александр Мочинов бошчилигидаги машғулотларда иштирок этмоқда. У ўтказилган икки ўртоқлик учрашувида ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Галпереннинг ҳаракатлари мураббийларга маъқул бўлса бўлажак мавсумда жиззахликлар сафида бошлаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз,йиғин давомида навбатдаги ўртоқлик учрашуви 1 фераль куни “Бухоро”га қарши ўтказилади. Баҳс соат 11:00 да “Бунёдкор” академияси майдонида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!