"Сўғдиёна" сафига Таиландда ўйнаб келган футболчи келиб қўшилди

Хабар берганимиздек,жамоа Жиззахдаги машғулотларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Машғулотлар икки маҳал олиб борилмоқда. Жамоага келиб қўшилган футболчилар ҳам машғулотларда фаол иштирок этмоқдалар. 

"Сўғдиёна" сафида Таиланднинг "Чаинат Хорнбил" жамоасида фаолият юритиб келган Жавлон Гусейнов кўрикдан ўтмоқда.  Бугун ушбу футболчи жамоа билан биргаликда машғулот олиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!