“Сўғдиёна” сафига кимлар келди?

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби янги мавсум учун Жиззахда тайёргарлик кўрмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ўткан мавсумда “Ўзбекистон кубоги”  учрашувлари  доирасида  “Орол”  жамоаси сафида “Сўғдиёна”га  қарши тўп сурган ҳамда ушбу жамоага  бош мураббий  бўлиб  ишлаган Темур Тўрдиев  эндиликда Александр  Мочиновга ёрдамчи мураббий  вазифасини бажармоқда.

Ўткан мавсумда “Металлург” жамоасида мазмунли ўйин қўрсатган Дониёр Одилов, Дилмурод Каримовлар, “Нефтчи ”дан Отабек Хайдаров,  “Обод”дан Обид Ҳакимов ва Фарход Мирахматовлар ва яна бир қатор футболчилар машғулотларда фаол иштирок этмоқда.

“Динамо” жамоасидан келиб қўшилган ва жамоа сафида бир нечта ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган Шохрух Холматов хориж клубидан таклиф олганлиги сабабли жамоа лагерини тарк этди.

Ўткан мавсумда эсда қоларли ҳаракатлари билан жиззахлик муҳлисларни меҳрини қозонган Ихтиёр Тошпўлатов  яна “Сўғдиёна”да.

Шунингдек,  Ширинбой Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Жалилов, Шохрух Достонов, Азамат Исроилов ,Элёр Орифов, Сардор Эминов ,Сардор Қулматовлар билан шартнома муддати узайтирилгани махлум қилинди.

Жиззахликлар белгиланган режага кўра йиғиннинг иккинчи ярми Тошкентда давом эттиришади. Хабарда айтилишича, Тошкентдаги йиғин давомида  бир қанча жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган ҳамда бир нечта футболчиларнинг келиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!