“Сўғдиёна”га янги мураббий келади (ми)?

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига янги бош мураббий тайинланиши мумкин. SPORTS.uz интернет   ахборот порталига маълум бўлишича, клубни эндиликда Александр Мочинов бошқаради.

Маълумот учун, жиззахликлар бу мавсум Олий лигани 13-ўринда якунлашди. Жамоани мавсум аввалида Даврон Файзиев бошқарган бўлса, иккинчи даврадан эътиборан “Сўғдиёна”ни Игорь   Шквирин бошқарди.

Қайд этиш жоиз, Александр Мочинов эса март ойида Ўзбекистон U-19 терма жамоасига мураббий этиб тайинланган эди. Унинг жамоаси Тожикистонда ўтган ОЧ саралаш босқичида қитъа биринчилигида қатнашиш имкониятини бой бериб қўйган ва якунда термамиз Осиё чемпионатисиз қолган эди.

Унга қадар эса Мочинов ўтган мавсум бир муддат “Обод”ни ҳам бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!