“Сўғдиёна”нинг Жиззахдаги йиғини бошланди

 

Аввал хабар бериоганидек, "Сўғдиёна" жамоаси 13 июль куни Зомин тоғ ён бағирларида иккинчи давра учун ўқув-машғулот йиғинини якунлаган эди.

Зоминдаги йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган эди. Шу ўринда, мураббийлар кўрсатмасида берилган анчагина оғир машқлар ва кросс югуришлар футболчилар томонидан  амалга оширилди. 

Куни кеча жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилди ва машғулотларни бошлаб юборишдилар. Жамоа “Сўғдиёна” қароргоҳида икки маҳал машғулотларни олиб боради.

Йиғин давомида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Бу ҳақида кейинроқ батафсил ҳабар берилади, деб маълум қилади жиззахликлар матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!