Ўзбекистон терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида учинчи саватчадан жой олади

Эртага Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жорий йилнинг март ойида ўтказиладиган Соҳил футболи бўйича Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа натижаларига кўра 14 мамлакат миллий терма жамоалари уч гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришади. Гуруҳ ғолиблари ҳамда гуруҳ босқичи доирасида энг яхши натижа кўрсатган яна бир терма жамоа ярим финал баҳсларига йўл олади.

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Малайзия соҳилларида ўтказиладиган чемпионатда иштирок этади. Терма жамоамиз қуръа ташлаш маросимида учинчи саватчадан жой олган.

1 - саватча: Уммон, Япония, Эрон,
2 - саватча: Ливан, БАА, Баҳрайн,
3 - саватча: Ўзбекистон, Хитой, Ироқ
4 - саватча: Таиланд, Қатар
5 - саватча: Афғонистон, Малайзия, Мянма

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!