Сон Хен Мин Ўзбекистон билан ўйинга қадар сафга қайтадими?

Жанубий Корея хамда «Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Сон Хен Мин Қатарга қарши кечган баҳсда ерга ноқулай йиқилиши натижасида қўлидан жароҳат олиб, майдонни тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.

«Шпорлар» расмий сайтининг хабар беришича, Сон қўлини синдириб олган ва бугун қўлини операция қилдиради. Кореялик футболчи АПЛда мавсум бошини ўтказиб юбориши кутилмоқда. Аниқ тикланиш муддати эса операциядан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 5 сентябр куни Жанубий Корея терма жамоасини Тошкентда қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!