Сўнгги марта "Реал"га қарши ўйнаган Черишев 5-8 ҳафта майдонга туша олмайди

15 март, 23:10 416

Ўхшаш хабарлар

Сўнгги марта

 

Испаниянинг “Вильярреал” клуби ярим ҳимоячиси Денис Черишев жароҳат олиб бир қанча муддат жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, россиялик хавбек жиддий жароҳат олган. Хабарларга қараганда, Черишев 5 ҳафтадан 8 ҳафтагача майдонга туша олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Денис Черишев охирги марта 26 февраль куни “Реал”га қарши майдонга тушганди. Ўшанда “қироллик клуби” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.