Сорана Кирстя Бухарестда ғолиб бўлмоқчи

Руминиянинг Бухарест шаҳрида хотин-қизлар ўртасида "BRD Bucharest Open" турнирининг иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг ушбу босқичида германиялик Лаура Зигемунд словакиялик Анна Каролина Шмидловани 6:4, 3:6, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Мезбон теннисчи Сорана Кирстя эса бельгиялик Марина Заневскаяни 6:2, 7:5 ҳисобида таслим қилди ва чорак финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!