Сойиб Қурбонов мезбонларнинг ишонган полвонини енгди

2 апрель,2017, 14:40 669

Сойиб Қурбонов мезбонларнинг ишонган полвонини енгди

Халқаро дзюдо федерацияси мусобақалари тақвимидан жой олган Тбилисидаги Гран-при турнирининг 100 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларида Бекмурод Олтибоев ва Сойиб Қурбонов иштирок этмоқда.

Бекмурод дастлабки учрашувда украиналик Олександр Романюк билан беллашиб, рақиби устидан ғалаба қозонди. Бироқ ўзбек полвони иккинчи учрашувда ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби швециялик Мартин Пашекка ютқазиб қўйди.

Тажрибали полвонимиз Сойиб Қурбонов жаҳон чемпионати совриндори ва Европа кубоги мусобақаси ғолиби - мезбонларнинг ишонган дзюдочиси Онисе Санеблидзени иппон баҳоси билан енгди.

Энди Сойиб Қурбонов россиялик Казбек Занкишиевга қарши беллашувда иштирок этади.

SPORTS.uz