Сойиб полвон соврин кўзламоқда

 

 

Анталья шаҳрида якунланаётган Гран-при турнирининг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сойиб Қурбонов бронза медаль учун курашни давом эттирмоқда.

Вазни 100 килограмм бўлган полвонлар баҳсида қатнашаётган ҳамюртимиз дастлабки учрашувда Европа турнирлари ғолиби австриялик Аарон Фарани мағлуб этди. Тажрибали дзюдочимиз кейинги баҳсда Бирлашган Араб Амирликлари шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон чемпионати совриндори ва жаҳон кубоги ғолиби Иван Ремаренкога ютқазиб қўйди.

БШундай бўлса-да, бронза медаль учун курашни давом эттираётган полвонимиз исроиллик Петер Палтчикни доғда қолдирди.

Энди Сойиб Қурбонов ҳал қилувчи беллашувда россиялик Илёс Ниёзовнинг қаршилигини синдириши лозим.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!