Сойиб полвондан омад юз ўгирди

2 апрель,2017, 19:10 601

Сойиб полвондан омад юз ўгирди

 

Грузиянинг Тбилиси шаҳри мезбонлик қилган Гран-При турнирида 100 килограмм ваўн тоифасида иштирок этган Сойиб Қурбонов терма жамоамиз ҳисобига бронза медаль келтириш имкониятидан фойдалана олмади.

Совринли ўрин учун курашда аввал Бирлашган Араб Амирликлари вакили Иван Ромаренкони мағлубиятга учратган ҳамюртимиз ҳал қилувчи беллашувда латвиялик Евгений Бородавкога қарши татамига чиқди.

Ушбу баҳсда рақибини кичик устунликда мағлуб этган европалик дзюдочи бронза медалга эга чиқди.

SPORTS.uz