Спалетти А Серияда мураббий сифатида ўзининг 400-учрашувини ўтказмоқда

15 апрель,2017, 18:29 308

Спалетти А Серияда мураббий сифатида ўзининг 400-учрашувини ўтказмоқда

Айни дамда Римдаги "Олимпико" ўйингоҳида Италия А Сериясининг 32-туридан ўрин олган "Рома" ҳамда "Аталанта" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу ўйин "бўрилар" устози Лучиано Спалетти учун тарихий ўйин бўлмоқда. Боиси, 58 ёшли мутахассис айни дамда ўзининг мураббий сифатида Италия А Сериясидаги 400-учрашувини ўтказмоқда.

Маълумот учун, Спалетти бундан 20 йил муқаддам, аниқроғи 1997 йилнинг 31 августида "Эмполи"ни ўзининг ҳозирги жамоаси "Рома"га қарши мураббий сифатида бошлаб тушган.Бу италиялик мутахассиснинг А Сериядаги мураббий сифатида ўтказган дебют баҳси эди.

“Рома” етакчиси “Аталанта”га қарши ўйнай олади

Спаллетти "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин, агар...